Махсус шпатлёвка

Махсус шпатлёвка

Баёни

Пардозловчи қоплама акриллик сополимерлар ва юпқа қумоқли маъданли тўлдиргичлар негизида ишланган. 

 

Ишлатилиши

Махсус шпатлёвка -  асосан декоратив сувоқ травертин учун бўлиб, травертиндан олдин грунтовка ўрнига енгил ва оддий йўл билан сурилади.   

 

Хусусияти ва афзаллиги

Травертинни деворга юқори сифатда ёпишишлигини, скоч билан шакиллар ишлаганганда  шакиллари хам травертин сифат даражасида бўлишлигини таъминлайди.  

 

Ишлатиш учун йўриқнома.

Девор юзасига махсус шпатлёвкани суришдан олдин юзани чанг, ифлос нарсалар, ёғ, мойлардан тозалаш керак. Амалда хар хил турдаги юзаларга цементлик сувоқлар, гипсли сувоқлар, ДСП, ДВП, гипсокартон, олдин ишлов берилган, грунт билан қопланган юзалрга ҳам сурилаверади.

 


Шпатлёвкани сурадиган асбоблар:  

Оддий шпател ва андавалар.  

 

Огоҳлантиришлар

*Девор юзасига  намлик юқори бўлганида, ҳаво ҳарорати +5°С дан паст бўлганида сувоқни суриш мумкин эмас: тайёрланган маҳсулотнинг ҳаммаси тўлиқ ишлатилмай қолганида, қолган сувоқни пластик пакетга солиб, унинг ичига ҳаво кирмайдиган қилиб жойлаштириб қўйиш зарур.

*Иш жарайнида кўзга шпатлёвка тушиб қолганида кўзни оқиб турган тоза сув билан ювиш керак.

 

Техник тавсифномалар: 

Сарфланиши: деворга суриладиган шпатлёвка қатламига қараб, хар бир м2 юзага 0,850 кг ва ундан ортиқ миқдорда ишлатилади.

Девор билан боғлаб турадиган негиз: акрилли дисперсия

Ёнғин чиқишига оид хавфсизлиги:  ёнмайдиган модда

+5°С дан +50°С гача бўлган ҳароратда фойдаланиш мумкин.

Сақлаш шароитлари: ёпиқ қадоқда, +5°С дан +30°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.