Травертин

Травертин

Баёни

Тузилмали декоратив – пардозловчи қоплама акрили сополимерларва юпқа қумоқли маъданли тўлдиргичлар негизида ишланган. Енгил ва оддий йўл билан сурилади.

 

Ишлатилиши

Хоналар ичидаги ва бинолар олд томонидаги деворларнинг сиртини декоратив кўринишларга ўхшаш учун ишлатилади, амалда ҳар ҳил турдаги юзларга (абсоцемент, гипсли сувоқлар, ДСП, ДВП, фанер, гипсакртон, олдиндан ишлов берилган ва “Астрафикс” ёки “Астар UF GOLD”  грунтлари билан қопланган бетонга) ҳам сурилаверади.

 

Хусусияти

Декоратив ва ҳимояловчи вазифаларни таъминлайди. Меҳаник жиҳатдан юқори даражада пишиқ қилиб ишланган. Атмосфера таъсирларига, совуқликка чидамли ва экологик жиҳатдан тоза. Девор юзасидаги энг кичик тирқичлар ва бузулган жойларни ҳам қоплаб олади. Ишғорли моддалар таъсирига юқори даражадаги чидамликка эга. Девор ювиш ва ишқалаш ишларига ҳам чидамли.

 

Ишлатиш учун йўриқнома.

Девор юзасига сувоқни сурушдан олдин бундай юзани чанг, ифлос нарсалар, ёғ – мойлардан тозалаш, тирқичлар ва нотекс жойларни шпатлёвка билан текислаб чиқиш керак. Шпатлёвка қуригандан сўнг 48 соат ўтгач деворни майда донавор жилвирли қоғоз (наждак) билан яҳшилаб тозалаш ва девор юзасидаги чанларни йўқотиш зарур. Деворни шимдириладиган “Астрафикс UF-GOLD” грунтовкаси билан грунтлаш ва кейин 24 соат давомида қуритиш лозим. Деворга сувоқни суришдан олдин сувоқни яхшилаб аралаштириш, зарур бўлганида унга сув ҳам қўшиш  (25кг. сувоққа кўпи билан 0,5л) керак бўлади.

 

Сувоқни сурадиган асбоб

Хоҳлаган юза (расмлар билан безашга қараб шпатель, валик ва метал кельма ишлатилади). Девор юзасига

сувли пигментли пасталар билан бўёқлар рангини бериш ҳам мумкин.

 

Огоҳлантиришлар

*Девор юзасига қуёш нурлари тўғридан – тўғри тушиб турганида, намлик юқори бўлганида, ҳаво ҳарорати +5°С дан паст бўлганида сувоқни сури мумкин эмас: тайёрланган маҳсулотнинг ҳаммаси тўлиқ ишлатилмайди қолганида қолган сувоқни пластик пакетга солиб, унинг ичига ҳаво кирмайдиган қилиб жойлаштириб қўйиш зарур.

*Иш жарайнида кўзга шпатлёвка тушиб қолганида кўзни оқиб турган тоза сув билан ювиш керак.

 

Техник тавсифномалар

Ранги: оқ, хира

Сарифланиши: деворга сураладиган сувоқ қатламига қараб ҳар бир м2 юзага 2,5кг ва ундан ортиқ миқдорда ишлатилади.

Девор билан боғлаб турадиган негиз: акрилли дисперсия.

Эритувчи сув.

Ёнғин чиқишига оид ҳавфлилиги: ёнмайдиган модда.

+5°Сдан +50°С гача бўлган ҳароратда фойдаланиш мумкин.